Фарғона вилояти Қува туманида 12 август куни яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаб келган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Тошҳовуз» маҳалласи ҳудудида яшовчи Х.B.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада томорқасида 25 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)