27 август куни тонгда ижтимоий тармоқларда «Чуст йўлида ‘Жигули’ ва Lacetti тўқнашган, натижада ‘Жигули’ ағдарилиб, буткул ёниб кетган» дея тарқалган хабарга расмий муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, 27 август куни Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига соат 3:45 да ПР-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 52 километрида Наманган–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti ва «ВАЗ 2107» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, «ВАЗ 2107» автомашинаси ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига юборилган ва қутқарувчилар томонидан ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар бор, ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)