Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилоятида ўзини ИИБ ва банк ходими сифатида таништирган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н.Х. фуқаро М.га ўзини Тошкент шаҳри ИИБ ходими деб таништириб, суд органларида иши кўрилаётган турмуш ўртоғи Б.ни 1500 доллар эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 1000 долларни олиб, яна 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Н.Х. бошқа бир фуқаро Н.Қ.га Тошкент шаҳрида банк филиалида ишлашини айтиб, имтиёзли шартлар асосида кредит олиб бериш эвазига унинг 4,9 миллион сўмини қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар