Шавкат Мирзиёев Жўқорғи кенгеснинг навбатдан ташқари 34-сессиясида Қорақалпоғистонда инфратузилмани ривожлантиришдаги муаммолардан келиб чиқиб, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига қатор топшириқлар берди.
Хусусан, Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этилади.
Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратилади. Икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станциялари таъмирланиб, Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қурилади. 128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштирилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)