Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 августда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,44 сўмга кўтарилиб, 10 932,09 сўмни ташкил қилди. Евро 24,08 сўмга ошиб, 10 936,46 сўм бўлди. Рубль 0,80 сўмга тушиб, 181,97 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 10 915,65 сўмни ташкил қилганди.
Мавзуга доир: Банк картасининг қайтарилмаслик ҳолатлари: Банкомат ва терминалларда қандай хавфсизлик чораларини қўллаш керак?
Изоҳ (0)