Беларусь Ғарб таҳдидларига муносиб жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Беларусь раҳбари Александр Лукашенко маълум қилди.
Улар шуни тушуниши керакки, кескинлик кучайса, ҳеч қандай вертолётлар, самолётлар уларни қутқара олмайди. Бир пайтлар Путин ва мен Санкт-Петербургда Беларуснинг «Су» самолётларини ҳам қайта жиҳозлашимизни, улар ядровий қурол олиб юрадиган бўлишини айтгандик. Сизнингча, биз бекорга вайсаганмидик? Ҳаммаси тайёр!Беларуснинг «Су» самолётлари ядровий зарядларни ташишга мўлжаллаб жиҳозланди, дейди Лукашенко.
Аввалроқ Александр Лукашенко украиналикларни Мустақиллик куни билан табриклаганди.
Ишончим комилки, бугунги қарама-қаршиликлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик самимий яхши қўшничилик муносабатларининг пойдеворини бузолмайди. Беларусь бундан кейин ҳам ҳамжиҳатликни сақлаш, барча даражадаги дўстона ва ўзаро ҳурмат алоқаларини ривожлантириш тарафдори бўлади», — дея унинг сўзларини келтирган ОАВ.Мавзуга доир: Лукашенко «Украинага ҳужум қилиш» режалари йўқлигини айтди
Изоҳ (0)