«Локомотив» жамоаси бош мураббийи Денис Коростиченко истеъфога чиқди. Бу ҳақида «темир йўлчилар» матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил декабрь ойидан буён «Локомотив» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Коростиченко клуб раҳбарияти қарори билан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, мураббийлар штабида ишлаб келган Андрей Микляев ҳам клуб томонидан вазифасидан озод этилган.
Жамонинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари мураббийнинг кетишига сабаб бўлган. Айни пайтда «темир йўлчилар» Суперлиганинг 16-тур якунларига кўра 17 очко билан мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. «Локомотив» ҳисобида 5 та ғалаба, 2 та дуранг ва 9 та мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати 13:21.
Эслатиб ўтамиз, Коростиченкодан аввал Тошкент клубини бир йил давомида португалиялик Микаэл Секейра бошқариб борганди.
Денис Коростиченко бундан буён «Локомотив» болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)