Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи жавоб ўйинлари 23 август, сешанба куни бўлиб ўтди.
Киевнинг «Динамо»си «Бенфика» майдонида меҳмон бўлди. Учрашувлар португаллар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Голларга Николас Отаменди, Рафа Сильва ва Давид Нерес муаллиф бўлди.
Шу тариқа «Динамо» икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраган ҳолда ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл ололмади ва Европа Лигасида ўйнайди.
Шу тариқа 2019 йилдан кейин илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида Украинадан фақат бир жамоа қатнашади. Чемпионликка эришган «Шахтёр» тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўлланма олганди.
«Маккаби» жавоб ўйинида «Црвена Звезда»да билан дуранг ўйнади ва дастлабки баҳсдаги ғалаба эвазига гуруҳ босқичига йўл олди. «Виктория Плзен» эса «Қорабоғ»дан устун келди.
ЕЧЛ
Плей-офф, жавоб ўйинлари
23 август, сешанба
«Бенфика» Португалия – «Динамо Киев» Украина 3:0
Голлар: 1:0 – 27 Отаменди, 2:0 – 40 Рафа Сильва, 3:0 – 42 Нерес.Дастлабки баҳс: 2:0
«Црвена Звезда» Сербия – «Маккаби» Хайфа Исроил 2:2
Голлар: 1:0 – 27 Пешич, 2:0 – 43 Иванич, 2:1 – 45 Сундгрен, 2:2 – 90, автогол Павков.Дастлабки баҳс: 2:3
«Виктория Плзен» Чехия – «Қорабоғ» Озарбайжон 2:1
Голлар: 0:1 – 38 Озобич, 1:1 – 58 Копиц, 2:1 – 73 Климент.Дастлабки баҳс: 0:0
Изоҳ (0)