Ижтимоий тармоқларда Намангандаги заправкалардан бирида машина ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.
Содир бўлган ёнғин юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 101 ва 1050 қисқа рақамларига мурожаат келиб тушмаган, лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга асосан воқеа жойига ёнғин қутқарувчилар юборилган.
Ўрганишлар давомида Damas автомашинасида содир бўлган ёнғинни Наманган шаҳар Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган автомобилга газ тўлдириш шохобчаси ишчилари томонидан бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида оғир тан жароҳати олган ҳамда ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)