Бухоро вилояти Олот туманида одам ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди.
Маълум бўлишича, «УАЗ» юк автомобили ҳайдовчиси фермер хўжалигининг 40 нафар ишчисини манзилига элтиб қўйиш учун улардан 5000 сўмдан йиғиб олган.
Шунингдек, «УАЗ комби» русумли ўриндиқлари олиб ташланган автомобилда ҳам 25 нафар йўловчи олиб кетилаётгани аниқланган.
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тайинланган.
Изоҳ (0)