• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Сохта буюртмалар ва 13 та айблов ҳукми: қандай қилиб АҚШ дунёдаги энг кучли олтин савдогарларини қўлга туширди?

    Bloomberg нашри қандай қилиб АҚШ олтин савдосидаги фирибгарларни қўлга туширгани ҳақида ёзди.

    Фото: Bloomberg

    2018 йил декабрь ойида 30 ёшлардаги эркак Форт-Лодердейл аэропортига етиб келганида қўлга олиниб, Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) икки агенти кутиб ўтирган хонага олиб кетилган.

    Гумонланувчи қўрқиб кетган бўлса ҳам ҳушёр ҳолатда бўлган — яқинда унинг шерикларидан бири жиноятларини тан олганди. Бундай жиноятларни унинг ўзи ҳам содир этган.

     

    Кристиан Трунз террорчи ёки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи эмас, балки асал ойидан қайтган ўрта даражадаги қимматбаҳо металлар сотувчиси эди.

    Муҳими у энг йирик олтин банки JPMorgan Chase’нинг узоқ йиллик ходими.

    Аэропортдаги ФҚБ пистирмаси АҚШ прокуратурасининг JPMorgan қимматбаҳо металлар бўлинмасини таъқиб этишида муҳим қадам бўлди.

    Шу орқали, бир вақтлар олтин бозорида энг қудратли шахс бўлган, собиқ глобал бюро раҳбари Майкл Новакга нисбатан ўтган ҳафтада 13 та айблов ҳукми эълон қилинди.

    Майкл Новак

    Майкл Новак
    Фото: Bloomberg

    Дунё бўйлаб қимматбаҳо металлар савдогарлари томонидан ҳайрат ва даҳшат аралашмаси билан кузатилган.

    Бу воқеа JPMorgan трейдерлари, жумладан Новак ва банкнинг узоқ вақтдан бери етакчи олтин трейдери Грегг Смитнинг сохта буюртмалар бериш орқали бозорларни қандай қилиб манипуляция қилганига ойдинлик киритди.

     

    Новак молиявий инқироздан кейин АҚШда судланган энг юқори мартабали банкирлардан бирига айланди. Ҳозирда эса уни бир неча ўн йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

    Новакнинг адвокатлари мижози жиноятчи эмаслигини таъкидлаб, судда унинг ҳуқуқларини оқлашда давом этишларини билдирди.

    Ҳаммаси қачон бошланди?

    JPMorgan’га фирибгарлик тўғрисидаги айбловлар камида 10 йил аввал қўйилган.

    Алгоритмли савдо фирмасининг раҳбари Алекс Герко 2012 йилда Смитнинг олтин бозоридаги фаолияти ҳақида минглаб сохта савдолар содир бўлган фьючерс биржаларига эгалик қилувчи CМЕ Group компаниясига шикоят қилган.

    Аммо бу фойда бермаган. Смит ва Новак 2019 йилга қадар банкда ишлашни давом эттирган. АҚШ эса уларга қарши айбловларни эндигина очди.

    Грегг Смит

    Грегг Смит
    Фото: Bloomberg

    Адлия департаментида JPMorgan’га қарши иш савдо бўйича сохта таклиф киритувчи савдогарларни «овлаш» бошланганида очилди.

    Катта ҳажмдаги маълумотлар синчковлик билан текширилганда, улар орасида айрим трейдерлар ажралиб тургани ва уларнинг барчаси JPMorgan’да ишлагани аниқланган.

     

    Новакнинг 2019 йил сентябрь ойида ҳибсга олингани қимматбаҳо металлар оламига зарба бўлди, аммо ковид пандемияси сабаб суд яна уч йилга чўзилди.

    JPMorgan’даги Новакнинг шериги Эдмондс ўз кўрсатмаларида ушбу фирибгарликни кундалик ҳодиса деб таърифлади ва бу оддий стратегиянинг бир қисми бўлгани сабабли унда иштирок этишга мажбур бўлганини тушунтирди.

    Адлия департаментининг JPMorgan’нинг энг катта банкирларига қарши ҳаракати олтин ва кумуш бозорларининг баъзи бурчакларида хушхабар сифатида кутиб олинди.

    JPMorgan бош офиси

    JPMorgan бош офиси
    Фото: Bloomberg

    Бу бозорда инвесторлар ва блогерлар узоқ вақтдан бери банкни нархларни пасайтириш учун кенг кўламли схемада айблаб келган.

    Ушбу айбловлар Товар фьючерс савдо комиссияси томонидан кўплаб текширувларга туртки бўлган.

    Уларнинг энг охиргиси 2013 йилда қонунбузарлик ҳақида ҳеч қандай далил топилмаганидан кейин ёпилган.

    Бу ишда Новак ва Смит нархларни бостириш бўйича тизимли фитна бўйича айбланмаган. Аксинча, улар JPMorgan’нинг энг муҳим фонди мижозларига фойда келтириш учун жуда қисқа вақт ичида бозорларни сохталаштиришгани учун айбланган.

    Фирибгарлик схемаси

    Эдмондснинг таъкидлашича, JPMorgan’да бу амалиёт фирибгарлик эмас, балки «босиш» деб номланади ва савдогарлар буни ҳеч қачон ноқонуний деб ҳисобланмаган.

    Фирибгарликда гумон қилинаётган банк ходимлари олтин учун буюртма бериб, дарҳол буюртмани бекор қилади. Бунинг ортидан улар тўғридан-тўғри нархларга таъсир ўтказади.

    2012 йилда ХТХ Markets миқдорий савдо фирмасининг асосчиси Герко, буюртмаларни тезда бериш ва бекор қилиш орқали Смитнинг олтин фьючерслари билан савдоси ҳақида CМЕ валюта компаниясига шикоят қилган.

    Алекс Герко

    Алекс Герко
    Фото: Bloomberg

    CМЕ терговни бошлаган. У уч йил давом этди ва фирибгарлик қилинган деган хулосага келди.

    Суд жараёни

    2014 йилда JPMorgan’нинг бошқа трейдери Мишел Симониан фирибгарлик учун ишдан бўшатилгандан сўнг, Новак савдогарларни ўз офисига чақириб, улар ҳам худди шундай қилган-қилмаганини сўраган. Ҳеч ким ҳеч нарса демаган.

    Суд жараёнида Новак жуда бефарқ бўлиб кўринган. Саноат инсайдерлари уни 2020 йилда интроверт ва ақлли деб таърифларди. Суд жараёнидаги кўрсатмалар уни ҳамма яхши кўрадиган менежер сифатида кўрсатди.

    Прокурорлар Трунз ва Эдмондсни ишончли эмас — узоқ муддатли қамоқ жазоларидан қочиш учун ўз мижозларига қарши гувоҳлик бергани исботланган ёлғончилар сифатида тасвирлашди.

     

    Новак ва Смит келаси йилга қадар ҳукм қилинмайди. Таққослаш учун, 2020 йилда фирибгарликда айбланган икки Deutsche Bank трейдерининг ҳар бири бир йилга қамалган.

    Суд ҳукми АҚШ Адлия вазирлигининг ноқонуний савдо амалиётига қарши курашидаги энг юқори чўққи эди. Ҳозиргача прокурорлар беш хил банкдаги ўн нафар савдогарни айблашга муваффақ бўлди.

    JPMorgan унга қарши «сохта» айбловларни ҳал қилиш учун аллақачон 920 миллион доллар тўлаган.

    Баъзи бозор иштирокчилари «босқин»дан кейин ҳам фирибгарлик ҳамон содир бўлаётганини айтмоқда.

    1986 йилда Нью-Йорк товар биржасида иш бошлаган мустақил товар трейдери Эрик Зуккарелли фирибгарликлар мунтазам равишда бўлиб ўтишини айтди.

    Унинг таъкидлашича, ўша даврда агар кимдир алдайдиган бўлса ҳамма келиб юзига мушт туширган ва комиссия келиб фирибгарни жаримага тортган.

    Ҳозир эса вазият умуман бошқача.

    15.08.2022, 22:54   Изоҳ (0)   35648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «IT соҳасини танлаб, жуда кўп даромад топиш мумкин». Google’даги ўзбекистонлик Саидакбар Пардаев билан АҚШдаги ҳаёт, муаммолар ва истиқболлар ҳақида суҳбат

    10.08.2022, 20:43

    Энергия инқирозининг янги қурбони — Бангладешда нима бўляпти?

    10.08.2022, 20:32

    Таълимдаги тафовут, эрта турмуш, оиладаги зўравонлик ва тўланмаётган алиментлар: Ўзбекистонда гендер тенглиги билан боғлиқ вазиятга четдан назар

    10.08.2022, 19:26

    Ўзбекистонда талабалар бошқаларга қараганда нархлар ошишини камроқ сезмоқда

    10.08.2022, 17:18

    Илон Маск қарийб 7 миллиард долларлик Tesla акцияларини сотди

    10.08.2022, 10:55

    Ҳашаматли саройлар, «Челси» ва яхталар — Роман Абрамовичнинг Лондон империяси санкциялар ёмғири остида парчаланиб кетди

    09.08.2022, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.