• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    «IT соҳасини танлаб, жуда кўп даромад топиш мумкин». Google’даги ўзбекистонлик Саидакбар Пардаев билан АҚШдаги ҳаёт, муаммолар ва истиқболлар ҳақида суҳбат

    «Дарё» қанотсиз парвоз лойиҳаси доирасида навбатдаги мақолани тақдим этади.

    Google компаниясининг реклама бўлими таҳлилчиси Саидакбар Пардаев ёшлигида банкда ишлашни орзу қилган.

    Мутахассис мақсадларининг бу даражада ўзгариб кетишига сабаб, соҳага илк қизиқиши ҳамда Google компаниясига кириши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Самарқанддан АҚШ томон йўл

    1993 йил Самарқанднинг Жума шаҳарчасида туғилганман. 7-синфгача Самарқанддаги мактабда ўқиганман. Кейин Тошкентга кўчиб келиб, ўқишни пойтахтда давом эттирдим.

    Мактабни тамомлагач, Сирожиддинов номидаги академик лицейда ўқидим. Ўқиш вақти кўпчилик ОТМга кириш учун тайёрланиб юрарди. Уларни кўриб, мен ҳам математика ва инглиз тилларини ўқиб, тўпламлардан мисол ечиб юрардим.

    Лицейнинг 3-босқичига ўтган йилим IELTS топшириб, 6 балл билан Тошкентдаги Вестминстер университетига ўқишга кирдим.

    IT’га илк қизиқиш ва «ёрқин келажак» деб танланган йўл

    Ёшлигимда барча болалар каби компьютер ўйинларининг ўзигагина эмас, унинг қандай ишлашига қизиқардим.

    Тошкентга келганимиздан кейин қизиқишим янада ортиб, ўзим дастурлаш тилини ўрганишга ҳаракат қилдим.

    Компьютер ҳақида инглизча мақолаларни онлайн топиб, ўқирдим. Бироқ ўша вақтларда кўпчиликнинг «Банкда ишлаш яхши келажакни таъминлайди» деган гапига «учиб», бакалаврни Вестминстер университетида Иқтисодиёт ва молия бўйича ўқишга қарор қилганман.

    Шунга қарамай, дастурлашга бўлган қизиқишим сўнмаган.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Хорижга илк сафарим

    Тошкентдаги университетда ўқиб юрган пайтларим ёзги иш ва саёҳат (Work аnd Travel) дастури бўйича АҚШга бориб келдим.

    Бу дастурдан ҳар йили фойдаланиб, турли йилларда АҚШнинг ҳар хил штатларида 4 ой ишлаб, ўша жойнинг ҳаёти ва одамларининг яшаш тарзи билан яқиндан танишардим.

    Ўқишда имтиҳонлар бўлмаган пайт ўзим онлайн проектлар олиб, фрилансер сифатида бажариб юрардим.

     

    Ишнинг асосий қисми — маълумотлар базасини яратиб, йўлга қўйиб беришдан иборат бўларди.

    Тўртинчи босқичнинг ёзги таътилида Сан-Францискога келдим. Бу ва унинг атрофидаги шаҳарлардаги IT компаниялар ва стартапларни кўриб, дастурлашга бўлган қизиқишларим янада кучайган.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Кремний водийсида магистратура ўқиш қарори ва натижалар

    Айнан Кремний водийсида магистратура қилиш ҳамда йирик IT компанияларида ишлаб, тажриба орттириш қарорига ана ўшанда келганман.

    Бундан ташқари, АҚШ ўқитиш тизими бизникидан тубдан фарқ қилгани сабабли ҳам магистратурада ўқиш бўйича ўша ердан вариант кўрганман.

    Шундан кейин магистратурани Сан-Францискога яқин жойга топшириб, Бизнес аналитикаси бўйича Калифорния штати университети — East Bay’да ўқидим.

    Ўзи магистратурага компьютер дастурлаш йўналишига киришни режа қилардим. Кўп суриштирувлардан кейин билсам, бакалаврда иқтисод бўйича ўқиганим учун ўйлаган факультетимга топширолмас эканман.

    Кейин яхшилаб ўрганиб чиқиб, ўзим қизиққан — статистика ва дастурлашга айнан мос келадиган йўналиш борлигини билдим. Бу Бизнес аналитикаси факультети эди, кейинчалик Datа Science деб номланди.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Америкада ўқилган фанларга кредитлар берилади. Масалан, core subject, яъни асосий фан бўладиган бўлса, 3 та кредит берилади.

    Менинг йўналишимда 32 та кредит йиғиш керак эди. Бу дегани 11 та фан ўқиб тугатилса, магистратура дипломи берилади.

    Қизиқ томони, шу 11 та фанни 12 ой давомида олиб ўқиб, 1 йилда дипломни қўлга киритса бўлади.

    Мен айнан шу томонини ҳам ўйлаб, шу ўқишни танлаганман. Бироқ, бу йўналиш мен учун янгилиги, ўрганишим керак бўлган маълумотлар кўплиги ҳамда контракт тўловида қийналмасликни ҳисобга олиб, икки йиллик таълимни танладим.

    Ўқишга кириш жараёни қуйидагича бўлган:

    Калифорния штат университети, East Bay’га ҳужжат топширдим. Кейин GRE (АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларда магистратура ҳамда аспирантурага кириш учун топшириладиган тест) билан бирга IELTS сертификатимни топширдим.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Вестминстердаги устозларимдан тавсиянома хатларини олиб, уларни ҳам ўқишга юбордим. Шундан уч ой ўтиб, ўқишга қабул қилинганим ҳақида почтамга хат келган.

    Магистратурада маълумотларни қайта ишлашдан ташқари, келажакда қандай трендлар бўлиши, бозор иқтисодиёти ва кўпчилик компанияларнинг келажакда қандай кўрсаткичларга етишини олдиндан айтиб беришни ўргатиларди. Буни ўқиш жараёнидагина тушундим.

    Бакалавр даврида фрилансер сифатида ишлашга вақт топардим. Магистратурада ундай бўлмади. Йўналиш янги ва кўпроқ вақт, диққат талаб этарди. Ўқишдан ташқари Udemy ҳамда Coursera (онлайн курслар платформаси) орқали қўшимча курсларда ўқирдим.

    Ўша курсларда ўқиганларим кейинчалик ишга киришимда ёрдам берган.

    Магистратурани тамомлаб, Сан-Францискодаги Uber компаниясида деярли 3 йил маълумотлар таҳлилчиси бўлиб ишладим.

    Кейин Google компаниясига ўтдим ва ҳозир реклама бўлимида Стратегиялар бўйича катта таҳлилчи бўлиб ишлайман.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    5 ой қидирилган иш ва 500 дан ортиқ компанияларга юборилган жавобсиз резюмелар

    Халқаро талабалар учун АҚШдан иш топиш осон эмас, чунки бу ерда ишга қабул қилишда 4-5 қисмли интервьюлардан ўтиш керак бўлади.

    Аввалига ишга кириш интервьюларида қандай жавоблар беришни билмасдим. Бошида 3 ой иш қидириб юрганман. Кейин Robert Half’да кичик, 1-2 ойли проектларда ишлаб юрдим.

    Ўша вақтда 500 дан ортиқ компанияларга резюме топширганман. Ишга олувчи рекрютерларнинг ҳеч бири менга жавоб ёзмасди. Жуда камчилиги интервьюга чақирарди.

    Иш қидириб, 5 ой қийналганман. Шундан кейин Uber компаниясидан интервьюдан ўтишга муваффақ бўлдим.

    Бу компанияда IT компаниялар қандай ишлашини, қандай технологиялардан фойдаланишини, қолаверса, турли одамлар билан бирга ишлашни ўргандим.

    Бироқ у компанияда шахсий ўсиш бўлмади. У ерда деярли 3 йил ишладим, лекин позициям бошланғич даражадан ошмай қолди.

    Бунга менинг ўсишимга ёрдам бериши мумкин бўлган бир қанча менежерлар кетиб қолгани ҳам сабаб бўлган деб ўйлайман.

    Шундан кейин каттароқ вазифани бажарувчи ишга топширишни бошладим. Яна 5 ой давомида интервьюлардан ўтиб, 4 та компаниядан ишга таклиф хатини олдим.

    Уларнинг ичида Amazon ҳам бор эди. Facebook ҳам интервьюга чақирганди, лекин танловим Google компаниясида тўхтади ва шу ерда қолдим.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Дунёдаги энг йирик компаниялардан бири — Google’дан ишга таклиф ва ишга кириш жараёни

    Google дунёдаги энг катта IT компаниялардан бири ва кўпчилик у ерга ишга киришга ҳаракат қилади.

    Мен ҳам интервьюлардан ўтаётган вақтимда Google даги ўзимга мос ишга резюме топшириб кўрганман. Бир кун ўтиб, рекрютер менга алоқага чиқди, ўзим ҳақимда саволлар бериб, маълумот олди.

    Унинг айтишича, менинг Uber’даги тажрибам улардаги янги иш ўрнига айнан мос келган. Шундан кейин интервьюни кейинги қисмларини давом эттиришни таклиф қилди.

    Бир ой давомида Google’даги ишчилар билан 5 та интервью босқичидан ўтдим. Улар менинг Python, SQL дастурлашим ҳақида саволлар беришди.

    Саволлар орасида мутахассис ишни ўртасида ташлаб кетмаслигини билиш учун характерни аниқловчи саволлар (беҳавиоурал қуэстионс) ҳам бор эди.

    Шулардан бир ҳафта ўтиб, почтамга ишга кирганлигим ҳақида хабар келган.

    Маълумотлар таҳлилчиси қидирувдан ва YouTube’дан зарарли рекламалар чиқмаслигини ҳам таъминлаши керак

    Google нинг Google Ads бўлимида маълумотлар таҳлилчиси (дата аналйст) сифатида ишлайман.

    Бу бўлим барча рекламаларнинг сифати яхши бўлишига, зарарли рекламаларни қидирувдан ва YouTube’дан чиқмаслигини таъминлашга ҳаракат қилади.

    Мен эса ана шу рекламаларни олдини олиш учун дастурлар устида ишлайман.

    Маълумотлар таҳлилчиси — бу маълумотлар базаси (data bases) билан ишлайдиган, ундаги маълумотларни тўғрилаш, тозалаш, моделлаштириш билан шуғулланадиган ва менежмент қарор қабул қилишда ёрдам берадиган мутахассис ҳисобланади.

    Унинг қиладиган ишлари — маълумотларни бир жойдан иккинчи жойга АPI орқали Python’да дастур ёзиб, кўчириш, рапортлар тайёрлаш ва Machine Learning моделлар билан ишлаб, келажакда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот беришдан иборат.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Ҳаммасини ташлаб, ортга қайтишни ҳам ўйлаганман

    Магистратурада ўқиб юрган пайтларимда уйни ва оиламни жуда қаттиқ соғинганман. Ҳаммасини келган жойида ташлаб, кетиб қолишни ҳам ўйлаганман.

    Лекин шунча қилган меҳнатимни ўртасига келганида ташлаб қўймаслик ва қисқа муддатдан сўнг ўқишни тамомлаб, катта компанияларда ишлаб, тажриба олишимни ўйлаш менга куч берди.

    Шундан кейин хориж ҳаётига янада мослашиб кетдим. Лекин ҳалигача ўзимизнинг тўйларни, миллий таомларни ва албатта, оила аъзоларимни кўп соғинаман.

    Бу ерда танишлар, қариндошлар йўқ. Бизнинг миллий удумларимиз ҳам. Шу қийинчиликларни ҳисобга олмаса, IT бўйича дунёдаги энг етакчи таълим муассасалари ва компаниялар шу ердалиги менга кўп имкониятлар эшигини очди.

    Қийинчиликларсиз ривожланиш ҳам бўлмайди. Мен ҳам ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиш учун ҳаммасини енгиб, шу ерда изланиб, ишлаб юрибман.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    IT билан уйдан чиқмай, энг кўп даромад топиш имкони бор

    IT соҳасида кўпчилик ишлаб топа олмайдиган маошни уйда туриб ишлаганда ҳам топиш мумкин. Бир жойда туриб, дунёнинг исталган давлатидаги компания билан ишласа бўлади. Бунинг учун ноутбук, интернет, хоҳиш ва албатта, етарли билим бўлса бас!

    Мамлакатда IT соҳасини ривожи учун энг катта қадам — ёш авлоднинг бошланғич синфларданоқ соҳага оид дарсликлар билан таништириб бориш бўлади.

    Бунинг учун, мактаб ўқитувчиларини хорижда, масалан Ҳиндистонда малакасини ошириш ёки у ердан мутахассислар олиб келиб, ўргатиш мумкин.

    Албатта, дарслар сўнгида холис имтиҳонлардан ўтказилиши, шундан кейингина натижага қараб дарс бериш учун қўйилиши муҳим саналади.

    Шунда ўқувчида болаликдан IT соҳасига қизиқиш пайдо бўлиб, уни ўрганиб катта бўлади. Қолаверса, бу йўл билан улар келажакда вақтдан ютишга ҳам эришади.

    Янги ишчи кучлари етишиб чиқиб, керакли вакантлар мутахассис билан таъминланади. Энг қизиғи, бунда фақат бир соҳанинг ўзи эмас, мамлакат ҳам ривож топади.

    Шу билан бирга, хорижий тилларни, айниқса, инглиз тилини ҳам параллел равишда ва мукаммал ўргатишга ҳаракат қилиш керак.

    Сабаби инглиз тилисиз ҳужжат ишларини амалга ошириш, кодлашни ўрганиш, тушуниш ва тегишли маълумотларни излаб топиш мураккаб бўлади.

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидакбар Пардаевнинг шахсий архивидан

    Тил ўрганишни бугунданоқ, йўқ, ҳозирданоқ бошлаш керак

    Юқоридагилар амалга ошгунича, ёки ундай қилинмаган тақдирда ҳам, ёшларга шуни айтардимки, бугунданоқ тил ўрганишни бошлаш керак. Инглиз тилида чексиз фойдали онлайн курслар бор.

    Тилни билмай туриб IT бўйича ишлаш жуда мураккаб. Иложи бўлганида эса устоз топиб, бирга шуғулланган маъқул.

    Ўзингиз топган маълумотларингизни синаб кўрсангиз, устоз аниқ йўналтира олади, қолаверса, айнан нималарга эътибор қаратиш кераклигини яхши билади. Сабаби у сиз юраётган йўлларни сиздан аввал босиб ўтган.

    Бундан ташқари, Google каби йирик компанияларга кирмоқчи бўлган ёшларга шуни айтмоқчиманки, ўзларининг йўналишлари бўйича халқаро фирмаларда тажриба орттириш, катта лойиҳаларда ишлаб, ўрганиш вақти келганда жуда асқатади.

    GitHub’га қизиқ бўлган лойиҳаларни ҳам жойлаб бориш керак. Leetcode ва Codewars га ўхшаган сайтларда кунига ҳеч бўлмаганда биттадан мисоллар ечишга ҳаракат қилиб, ўрганиш зарур.

    Асосийси, ўрганиш, тажриба ва ҳаракатдан тўхтамаслик. Шунда қачонлардир орзу бўлган мақсадингизга тезроқ эришасиз.

    10.08.2022, 20:43   Изоҳ (1)   24030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. xudoyberidyevatham@gmail.com / 12.08.2024, 08:30

      Bularni uqib menda IT ga qiziqish yanada ortdi dedam adashmagan bulaman. Men ham hudi sizdek Google kampaniyasiga kirishni niyat qilib bir yildan buyon tayorlanaman ishonamanki men ham sizdek Google kampaniyasiga ishga kiraman. Siz menga yaqin joyda joyda tuğilib usgan ekansiz imkon bulganda siz bilan gaplashib sizdan mativatsiyalar olishga harakat qilardim. Ishingizga rivoj va omad tilayman.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергия инқирозининг янги қурбони — Бангладешда нима бўляпти?

    10.08.2022, 20:32

    Таълимдаги тафовут, эрта турмуш, оиладаги зўравонлик ва тўланмаётган алиментлар: Ўзбекистонда гендер тенглиги билан боғлиқ вазиятга четдан назар

    10.08.2022, 19:26

    Ўзбекистонда талабалар бошқаларга қараганда нархлар ошишини камроқ сезмоқда

    10.08.2022, 17:18

    Илон Маск қарийб 7 миллиард долларлик Tesla акцияларини сотди

    10.08.2022, 10:55

    Ҳашаматли саройлар, «Челси» ва яхталар — Роман Абрамовичнинг Лондон империяси санкциялар ёмғири остида парчаланиб кетди

    09.08.2022, 20:58

    Ўзбекистонда хорижий криптобиржалар блокланди

    09.08.2022, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.