Европада газ нархи қитъа газ марказлари фаолиятининг бутун тарихи учун рекорд даражада юқорилади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
19 август куни Газпром «Портовая» компрессор станциясидаги ягона ишлайдиган газ насосли турбинасига режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш доирасида 31 августдан 2 сентябрга қадар «Шимолий оқим» орқали газ қуйиш тўхтатилишини маълум қилди.
Бу эса таъминот бўйича хавотирларга сабаб бўлиб, газ нархининг ошишига олиб келди.
Агар 19 августда нархлар март ойидан бери биринчи марта минг куб метр учун деярли 8 фоизга ошган бўлса, 22 августда улар 20 фоизга ўсди ва 3 минг доллардан ошиб кетди.
Европада газ фьючерслари бўйича сўнгги рекорд нарх 7 мартда қайд этилган эди, ўшанда Россия энергия ресурсларини импорт қилишни тақиқлаш қўрқуви туфайли котировкалар 3 892 долларга етиб, кун якунига кўра минг куб метр газ нархи 2 561 долларни ташкил этган.
Охирги марта «Шимолий оқим» орқали Европага газ юбориш 11-21 июль кунлари тўхтатилган эди.
Турбина йўқлиги сабабли, июль ойи охирига қадар Газпром «Шимолий оқим» орқали етказиб беришни ўз қувватининг 20 фоизигача (33 млн куб метргача) қисқартирган.
Изоҳ (0)