Украинада уруш бошлангандан бери Хитой Россиядан нефть, нефть маҳсулотлари ва кўмир импортини тахминан 75 фоизга оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Февраль ойидан бери Россиянинг Хитойга энергетика ресурслари экспорти ҳажми 35 млрд долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 20 млрд долларга тенг бўлган.
Аниқлик киритилишича, Хитой энергия ресурсларнинг бир қисмини Россиядан ўтган йилга нисбатан арзон нархларда сотиб олмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Россия ҳозирда Хитойга асосий ёқилғи етказиб берувчи бўлиб, Осиё давлати Россиянинг нарх сиёсати билан рақобатлаша олмагани сабабли Индонезияни биринчи ўриндан сиқиб чиқармоқда.
Ўтган ойларга нисбатан Россия Хитойга камроқ хом нефть ва LNG етказиб бера бошлаганига қарамай, қайд этилган ресурслар экспорти ҳажми 2021 йилга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда (мос равишда +8 фоиз ва +20 фоиз).
Аввалроқ жаҳоннинг бешта асосий товар саноати энергия инқирозини бошдан кечираётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)