• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Паризода, Жаҳонгир Отажонов, Каниза ҳамда ўғирлик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    Инсон учун қадрли бўлган нарсалар ўғирланса ёки йўқотиб қўйилса, унинг кайфиятига ёки руҳиятига ҳам таъсир қилиши мумкин, бироқ бундай ҳолатларни олдиндан билиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам шахсий буюм ёки қадрли нарсаларни йўқотмаслик учун ҳар доим ҳушёр бўлиш лозим. Ўзбек санъаткорлари орасида худди шундай ҳолатга тушган, яъни ўғирлик қурбонлари бўлганлар ҳам бор.

    Паризода 

    Маҳоратли раққоса Паризода Самарқандда телефонини йўқотиб қўйган. Маълум бўлишича, унинг қўл телефонини аёллар хонасидан ўғирлаб кетишган. Раққоса унинг ичида 1 терабайт хотираси бўлганини таъкидлаган. Паризода телефони қаттиқ ҳимоялангани учун уни ҳеч ким ишлата олмаслигини ҳам айтган.

    Фото: Instagram /@parizodadancer

    Фото: Instagram /@parizodadancer

    «Кайфиятим йўқ, чунки телефонимни ўғирлаб кетишди. Тўғрироғи, йўқотиб қўйдим. Кимдир мени топа олмаётган бўлса, Instagram саҳифамда администраторимнинг рақами ёзилган. Мени ҳозирча шу рақамдан топасиз. Камераларни очиб ташладик, лекин уни топа олмадик. Энг ачинарлиси, ўғри — аёл киши. Аёллар хонасида телефоним йўқолиб қолди. Кимдир iPhone’ни топишнинг қандайдир сирларини билса, ёрдам берса, хурсанд бўлардим. Бир нарсани биламан, телефонни олган одам уни ишлата олмайди. У жуда қаттиқ ҳимояланган. Унинг ичида 1 терабайт хотира бор эди», — дейди раққоса.

    Бироз вақт ўтиб, раққоса телефонини қайтарган одамга катта мукофот пули беришини маълум қилган, бироқ шунга қарамай, унинг телефони топилмаган. У онасининг телефонини ишлатиб турганидан сўнг, яна янги iPhone сотиб олганини маълум қилди.

    Юлдуз Усмонова

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’даги саҳифасида мушугини йўқотиб қўйганини маълум қилган. Хонанда уни олиб кетганлардан қайтаришни сўраган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Нюша исмли мушугим йўқолиб қолди, шуни излаяпман. Мушугимнинг мухлислари кўп, мен у учун хавотир оляпман. Мушугим стерилланган, яқинда мушукчаларни дунёга келтирган, ким олган бўлса, қайтаришини сўрайман. Унинг ўз рациони бор, махсус овқатлар ейди, бошқа нарсаларни емайди», — деган эди хонанда.

    Жаҳонгир Отажонов

    Жаҳонгир Отажонов Instagram’даги саҳифасида Истанбул шаҳридаги офиси олдидан унинг шахсий автомобили ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Кулгим ҳам келади, Истанбулда менинг машинамни ўғирлаб кетишибди. Одам ҳайрон бўлади. Ҳаёт қизиқ экан, кимдир машинангни ўғирлаб кетса, кимдир уйингни ‘ухлатиб’ кетади, одам ўрганиб ҳам қолар экан бунақа ҳаётга», — дейди хонанда.

    Шаҳзода Матчонова

    Шаҳзода Матчонова шу йилнинг апрель ойида Европада оиласи билан ҳордиқ чиқариб қайтди. Ушбу саёҳат давомида актриса ўғирлик қурбони бўлди.  Шаҳзода бегона мамлакатда телефонини йўқотиб қўйган.

    Фото: Instagram /@shahzodamatchanova

    Фото: Instagram /@shahzodamatchanova

    «Фарзандимнинг қандай дунёга келгани, биринчи йиғиси, биринчи суратлари, биринчи марта дада дегани ҳамда биринчи марта турли меваларни татиб кўргандаги реакцияси акс этган расм ва видеоларнинг ҳаммаси телефонимда эди, оналар менинг ҳолатимни яхши тушунади», — деган эди актриса.

    Фото: Instagram /@shahzodamatchanova

    Фото: Instagram /@shahzodamatchanova

    Наргиза Салмонова 

    Наргиза Салмонова унга Туркиядан жўнатилган каргодаги нарсаларни, яъни атирларини ўғирлашганини айтган. Актриса бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

    Фото: Instagram /@nargiza.салманова

    Фото: Instagram /@nargiza.салманова

    «Менга Туркиядан карго келди, лекин хизматлари умуман ёқмади. Адашмасам, туҳмат бўлиб қолмасин, нарсаларим очилган. Менга юборилаётганда бунақа аҳволда эмас эди, каргойимдаги 3 та атир йўқолибди», — деган эди актриса.

    Шаҳзода Муҳаммедова

    Шаҳзода Муҳаммедова Италиянинг Милан шаҳрига шахсий кўргазмасини ўтказиш учун борганида телефонини ўғирлатган. Актрисанинг маълум қилишича, унинг телефонини шаҳардаги тиланчилардан бири ўғирлаган ва у овқатланган ресторанда камералар бўлмагани сабабли полиция ходимлари ўғриларни топа олмаган.

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    «Бугун нонуштада Милан марказий кўчасидаги рестораннинг ташқи кўча қисмида овқатланиб ўтирган эдик, столим тепасига бир гадойга ўхшаш ёш қиз келди ва стол устига газетага ўхшаш бир варақли меню қўйди ва қўли билан бир нималарни кўрсатди, йўқ, йўқ керак эмас, дедим ва у қайтиб кетди. Кетганидан кейин қарасам, телефоним йўқ. Қўлидаги қоғозни телефонимнинг устига қўйган эди. Чап қўли билан телефонимни олиб, ўнг қўли билан эса газетани кўрсатган экан.

    Хуллас, роса йиғладим ва жуда хам ҳаётдан хафа бўлиб кетдим. Ресторан тепасида камера йўқ экан. Полициялар гадой, ўғриларни топа олмаслигини тушуниб етдим», — деб ёзиб қолдирган Instagram’даги саҳифасида Шаҳзода Муҳаммедова.

    «Афандининг қизлари» кулги жамоаси аъзоси Муборак Абдуллаева

    «Афандининг қизлари» кулги жамоаси аъзоси Муборак Абдуллаева Туркияда телефони ва пулларини йўқотиб қўйган. Маълум бўлишича, улар 10 қисмли ситкомни суратга олиш учун Туркияга борган ва саёҳат давомида савдо мажмуасига келган. Актриса ўзи учун нарсалар сотиб олмоқчи бўлган. Айнан шу савдо мажмуасида Муборак Абдуллаева ўз телефонини ўғирлатиб қўйган. Буни билгандан кейин у полицияга мурожаат қилган. Шундан сўнг улар полиция идорасига борган.

    Фото: Инстраграм /@muborakabdullayevaa

    Фото: Инстраграм /@muborakabdullayevaa

    «Биз полицияга келдик. Савдо мажмуасидалигимизда Муборакнинг телефонини ўғирлаб кетишибди. Ҳазиллашишяпти деб ўйлашингиз мумкин, аммо ҳазил эмас. Хуллас, айтиб беришимиздан мақсад, Туркияга келганингизда жуда эҳтиёт бўлинг. Бу ерда ўғрилар жуда кўп экан. Лекин виждони бор ўғри экан, йўл ҳақи ташлаб кетибди. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмадик», — деган эди Нигора Абдуллахонова Муборак Абдуллаеванинг Instagram саҳифасида.

    Мадина Мумтоз

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Актриса ва хонанда Мадина Мумтоз ҳам 2016 йилда бошқа айрим ҳамкасблари сингари ўғирлик қурбони бўлган. Ўғрилар унинг машинасининг ойнасини синдириб, ичидаги буюмларини ўғирлашга уринган. Бу ҳақда Мадина Мумтоз Instagram’даги саҳифасида маълум қилган эди.

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    «Мана бизнинг хайрли кун. Яратган ўғриларни тўғри йўлга бошласин. Келган бало шунга урсин. Машиналарни кўчада қолдирманг. Кунимиз хайрли, барокатли ва яхши кайфиятга бой бўлсин», — деб, Мадина Мумтоз автомобилнинг синиқ ойнаси суратини эълон қилган эди.

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Каниза

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Хонанда Каниза ҳам 2016 йилда Тошкентдаги ресторанлардан бири олдига ўзининг шахсий Porsche Cayenne машинасини қўйиб, дугоналари билан овқатланиб, соат 21:00 ларда қайтиб чиққанида, машинасининг орқа тарафидан ойнаси синдирилганини ва машинасидаги буюмлар ўғирланганини маълум қилган.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    «Машинам ичида 2,5-3 млн сўмлик Cавалли сумкам, 10 минг долларлик Верту телефоним, 400 долларлик Флеур Нарcотиқуэ атири, булар ҳаммаси менга совға қилинганди, ва яна қимматбаҳо ҳамён ҳамда 300 минг сўмимни ўғирлаб кетишди», — деб маълумот берган эди хонанда.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Каниза, шунингдек, мазкур масала юзасидан милицияга мурожаат қилмаслигини маълум қилган эди: «Йўқ, чунки бундан аввал хам бошқа машиналаримдан 4-5 маротаба нарсаларимни шундай ўғирлатиб қўйганимда уларга мурожаат қилганман. Аммо улар ёрдам бера олишмаганди, шу сабаб ҳам яна беҳуда ёзув-чизувлар билан вақтимни кетказмай дедим», — деган Каниза.

    Мавзуга доир:

    • Азиза Ниёзметова, Ҳошим Арслонов, Жамшид Зокиров ва саратондан вафот этган бошқа ўзбекистонлик санъаткорлар (фото).
    • Бону, Афсона, Диёр Маҳкамов ва бошқа санъатни тарк этган машҳурлар бугун нима иш билан банд? (видео).
    • Украин, рус, қозоқ ва эроний  — ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида ижод қилаётган машҳурлар (фото).
    • Лола, Муниса Ризаева ҳамда мукаммал ташқи кўринишга эришиш учун пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланган бошқа машҳурлар (фото).

    23.08.2022, 14:51   Изоҳ (0)   23938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу мени асабийлаштирадиган савол». TikTok фойдаланувчилари Марям Тиллаевадан «Халқнинг пули қаерда?» деб сўрашди

    23.08.2022, 12:30

    Болливуд актрисаси Сонам Капур илк марта она бўлди (фото)

    23.08.2022, 11:34

    Instagram: Янги машинали бўлган Жамбул Муҳаммедов, туғилган кунида онасига совға берган Жаҳонгир Хўжаев, қоидабузар Дурдона Қурбонова

    22.08.2022, 22:22

    Анвар Жўраевнинг онаси «Ёмғир» таронасини ёздириш учун ўғлига яширинча 500 доллар бергани, унинг рок йўналишида куйлашига муносабати ва «Саҳар» гуруҳининг Қозоғист...

    22.08.2022, 20:54

    Нафақат машҳурлик, балки қариндошлик ришталари билан ҳам боғланган жаҳон юлдузлари (фото)

    22.08.2022, 18:31

    «Қироличам», «Онам, касалман деманг» ва ижоддаги сукунатдан сўнг мухлислар эътиборига ҳавола этилган бошқа хит қўшиқлар (видео)

    22.08.2022, 16:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.