Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев бугун. 22 август куни тадбиркорлар биалн очиқ мулоқот ўтказди. Шавкат Мирзиёев мулоқотда 5 та йўналиш бўйича ташаббусларни билдирди.
Очиқ мулоқотда бизнесга оид қатор яхши янгиликлар ҳам эълон қилинди. Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.
Эндиликда айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширилади. Бундан ташқари, тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.
«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман ушбу очиқ мулоқотдан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)