Президент Шавкат Мирзиёевниинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Президентнинг сўзларига кўра, тадбиркорлик соҳасида йилдан йилга кўплаб ўзгариш бўляпти.
«Оғир, қийин бўлса-да ўзгариш бўляпти. Вилоятларга ташриф буюрсам тадбиркорлар билан мулоқот қиламан. Уларнинг муаммоларини эшитаман. Хорижий ташрифларимда ҳам тадбиркорлар билан мулоқот қиламан, улардаги шароитлар билан танишаман» — дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, тадбиркорлар томонидан 12 мингдан кўп мурожаатлар келиб тушган.
«1 ҳафта давомида сизлар масъуллар билан учрашяпсизлар. Давлат идорасидаги ҳар бир ходим тадбиркорга кўмакчи бўлмаса, у ўз лавозимида кўп ўтирмайди», — дея қўшимча қилди президент.
Изоҳ (0)