Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофоти билан тақдирланган бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топшириш маросимида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Президент тақдирлаш маросимидан аввал сўзга чиқиб, бугунги кундаги тадбиркорлик ҳақида фикр билдирди.
«Қонунчилик палатасига ҳам мурожаат қилдик, керак бўлган қонунларниям ўзгартирамиз. Бугунги очиқ мулоқотда ҳам ўз таклифларимни айтаман. Бу таклифларимдан кейин саволлар ҳам камаяди, деб ўйлайман. Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат», — деди президент нуқтининг бошида.
Изоҳ (0)