Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охириги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳароратли очиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Кечалари ҳарорат 12-17 даражадан юқори бўлмайди. Ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30 даража атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 31-34 даражагача бироз кўтарилади.
22—23 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудидан салқин ҳаво массаси кириб келганди.
Изоҳ (0)