Ижтимоий тармоқларда «Қўқон шаҳридаги буюм бозори ҳудудидаги автотураргоҳ бозор тугагандан сўнг катта чиқиндихона майдонига айланади» сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат Фарғона вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ушбу хабардаги ҳолат бўйича Қўқон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан буюм бозори масъулларига белгиланган муддатда талабга жавоб бера оладиган чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича огоҳлантириш берилди.
Қўқон шаҳар инспекторлари ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан иш ташкил этилиб, чиқиндилар бартараф этилди ва ҳудуд тартибга келтирилди.
Шунингдек, юқоридаги ҳолатнинг қайта такрорланишининг олдини олиш бўйича буюм бозори раҳбарияти ва санитар тозалашга ихтисослаштирилган корхона раҳбарига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Изоҳ (0)