Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича махсус комиссияси фуқарога Captiva-5 автомобилини етказиб бериш ва пеня тўлаш ҳақида қарор қабул қилиб, «Ситора авто савдо» МЧЖга ижро этиш учун кўрсатма қилиб юборган, ушбу МЧЖ эса Савдо-саноат палатаси орқали бу қарор устидан судга ариза киритганди. Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, суд унинг аризасини қаноатлантиришни рад қилган.
Агар қарор қонуний кучга кирса, дилер қандай бўлмасин Captiva-5 автомобилини фуқарога етказиб беришига тўғри келади. Бироқ қонунларни тан олмай, истеъмолчиларни оёқости қиладиган, Президент топшириқларини ҳам бажармайдиган монополист Ўзбекистонда суд қарорларини тан оладими, йўқми — ҳамма гап шунда. Кўрамиз, — деб ёзмоқда депутат.Маълумот учун, «ЎзавтоМоторс» бир гуруҳ дилерлар орқали фуқароларнинг ишончига кириб, Captiva-5 автомобиллари учун олдиндан пул олиб, автомобилларни етказиб бермаган эди.
Изоҳ (0)