Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари ва қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш давом этади.
Хусусан, Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан «Қора дори – 2022» (2-мавсум) доирасида Тошкент туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида «Ширин» МФЙда яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. далилий ашёлар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу шахс яшаш хонадонида 6 кг марихуана (қуруқ ва ҳўл ҳолатдаги) гиёҳвандлик воситасини сақлаб, 36 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)