Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи якунида Макка шаҳрида ҳам бўлиб, Умра амалларини бажарди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари ислом дини арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди.
«Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президентимиз ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди», — деб таъкидланган хабарда.
Сўнг давлат раҳбари Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.
Изоҳ (0)