17 август куни соат тунги 02:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида содир этилаётган ўғриликнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, туман ҳудудидан ўтувчи Ёнариқ канали бўйида турган Mercedes-ВITО юк автомобиль шу ҳудудга тунги хизматни ўтаётган ИИББ ППХ ходимларида шубҳа уйғотган. Ходимлар ҳодиса жойига тушиб келаётганда у ерда бўлган 2 нафар шахс воқеа жойидан қочиб яширинган.
Автомобиль ёнида унинг ҳайдовчиси ва отлар қолган.
Ҳайдовчи билан ўтказилган суҳбатда у отларни машинага юкламоқчи бўлганини, 2 нафар шахс уни телефон орқали чақиртирганини, ходимларни кўргач эса қочиб кетганини маълум қилган.
Улар ҳайдовчига отларни ўзиники эканини айтиб, олиб кетмоқчи бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)