Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 август ҳолатига кўра жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 94 909 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 фоизга ошган. Шунингдек, фаолият кўрсатаётган жами корхоналарнинг (565 982 та) 16,8 фоиз улуши саноат корхоналарига тўғри келган. Шундан кичик бизнес субъектларига тегишли сони 94 008 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қуйидагича жойлашган:
- Тошкент шаҳрида – 16 349 та
- Фарғона вилоятида – 10 450 та
- Андижон вилоятида – 9 686 та
- Тошкент вилоятида – 9 560 та
- Самарқанд вилоятида – 8 517 та
- Наманган вилоятида – 7 493 та
- Қашқадарё вилоятида – 5 266 та
- Бухоро вилоятида – 4 916 та
- Сурхондарё вилоятида – 4 721 та
- Хоразм вилоятида – 4 577 та
- Жиззах вилоятида – 3 905 та
- Навоий вилоятида – 3 817 та
- Қорақалпоғистон – 3 406 та
- Сирдарё вилоятида – 2 246 та
Изоҳ (0)