• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Леонид Гайдай режиссёрлигидаги машҳур комедия —«Кавказ асираси» юлдузларининг тақдири қандай кечди?

    1967 йилда энг машҳур совет талабаси — оқкўнгил Шурикнинг саргузаштлари ҳақидаги комедия экранларга чиқди. Циркда арқонда юрувчи Наташа Варлей спортчи ва гўзал қиз Нина ролига маъқулланди (бошқа актрисаларнинг деярли 500 та фотосурат синовларидан сўнг). Аммо Юрий Никулин ва Евгений Моргунов анча вақтгача суратга тушишга рози бўлмайди ва Гайдайдан фильм сюжетини якунлашни талаб қилишади — улар сценарий ҳали хом, қайта ишланиши керак деб ўйлашган. Кутилмаганда комедия муваффақият қозонди, ўз қаҳрамонларини эса абадиятга муҳрлади.

    Наталя Варлей, 75 ёшда

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Леонид Гайдай билан ишлаш Эстрада ва цирк мактабининг 19 ёшли битирувчиси Наталя Варлей учун ҳақиқий омад эди. Бироқ «спортчи, комсомолчи ва соҳибжамол» ўз карьерасини кескин ўзгартиришга қарор қилади ва кейинги роли сифатида биринчи совет даҳшатли фильми «Вий»даги жодугар аёл образини танлайди. Шундан сўнг актриса комедия («12 стул») ва драма («Олтин»)ларда рол ўйнаса-да, аммо Гайдай фильмидаги каби машҳур бўлмади.

    Варлейнинг икки ўғли бор. Актрисанинг катта ўғли Василий иккинчи эри — актёр Владимир Тихонов билан турмушидан. 1985 йилда актрисанинг иккинчи ўғли Александр туғилади, у ҳозирда режиссёр бўлиб ишлайди ва ўз киностудиясини бошқаради. Унинг отаси, миш-мишларга кўра, ўзбек актёри Ўлмас Алихўжаев бўлиб, Варлей у билан 1984 йилда «Оловли йўллар» фильмида бирга рол ўйнаган. Аммо актриса бу мавзуда гапирмайди, ўғлига ҳам ўз фамилиясини берган.

    Олти йил олдин Настя Задорожная «Кавказ асираси» фильми ремейкида Варлей қаҳрамонини ўйнаган. Гайдай комедиясининг янги версияси кассада муваффақиятсизликка учради: 3,5 миллион долларлик бюджет билан картина 180 000 доллар йиға олди, холос. «Кинопоиск» веб-сайтидаги ремейкнинг рейтинги 10 дан 1 балл.

     

    Мавзуга доир: Совет киносининг энг гўзал беш актрисаси ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    Александр Демяненко, 1937 — 1999

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    ГITИС битирувчиси дастлаб драматик актёр сифатида иш бошлаган, аммо 60 йилларнинг ўрталарида Демяненко Леонид Гайдай комедиялари сериясида ғалати талаба Владик Арков ролига тасдиқланган ( бу рол учун Виталий Соломин ва Евгений Петросян ҳам кастинг топширган). Натижада қаҳрамон номини бош актёр шарафига ўзгартиришга ва актёрнинг сочини бўяшга қарор қилинади. Леонид Гайдай Шурикни сариқ сочли йигит сифатида кўради, Демяненконинг сочлари эса тўқ жигарранг эди. Доимий соч бўяшдан актёрнинг бош териси яллиғланади, шунинг учун франшизанинг навбатдаги фильми — «Иван Василевич касбини ўзгартиради»да — Демяненко табиий сочида кўриниш беради.

    Актёр мактабдоши Марина Скляровага уйланиб, кейинчалик «Ленфильм» ходимаси Людмила Неволина билан оила қуради. Демяненко Людмиланинг биринчи турмушидан бўлган қизини ўз боласидек кўради, аммо эр-хотиннинг ўзи фарзанд кўролмайди.

    Актёр 62 ёшида юрак ишемик касаллигидан вафот этади. 2005 йилда унинг беваси Людмила Демяненко ҳам дунёдан кўз юмади.

     

    Мавзуга доир: Севимли Шурик — афсонавий актёр Александр Демяненко ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар (фото)

    Фрунзик Мкртчян, 1930 — 1993

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Актёр арман геноцидидан қочган табелчи ва идиш ювувчи оиласида туғилган. Фрунзик 15 ёшида ҳаваскорлар тўгарагида рол ўйнай бошлайди, театр ва санъат институтининг иккинчи йилида ёш актёр кинога таклиф этила бошлади.

    Мкртчян «Кавказ асираси» фильмида ўзининг иккинчи рафиқаси Донара Пилосян билан бирга рол ўйнаган, у ўртоқ Саахов ҳайдовчисининг рафиқаси ролини ижро этган. Донара актрисанинг ўзи каби тақдири фожиали бўлган актёрдан Нина исмли қиз ва Вазген исмли ўғил кўради. Донара Мкртчян иккинчи фарзанди туғилгандан кейин шизофрения билан касалланади. Фрунзик хотинини даволаниш учун Францияга юборади, аммо рафиқасининг аҳволида ҳеч қандай яхшиланиш бўлмайди. Донара ҳаётининг сўнгги 25 йилини Арманистоннинг Севан шаҳридаги психиатрия клиникасида ўтказади ва унинг ташхиси ўғлига ўтади. 31 ёшли Вазген Мкртчян ҳам 2003 йилда айнан шу касалликдан вафот этади. Актёрнинг қизи Нина Мкртчян эса 39 ёшида автоҳалокат туфайли дунёдан кўз юмади.

    Фрунзик Мкртчян 63 ёшида юрак хуружидан вафот этади.

     

    Мавзуга доир: «Кавказ асираси»да Жаброил, «Мимино»да Хачикян — арманистонлик актёр Фрунзик Мкртчяннинг тақдири қандай кечган? (фото)

    Владимир Этуш, 1922 йил 6 март — 2019 йил 9 март

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Этуш — Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Актёр 19 ёшида фронтга кетиб, Кабарда ва Осетия тоғларида жанг қилган, Украинанинг Ростов-Дон шаҳрини озод қилишда қатнашган. Урушдан кейин Этуш Шчукин мактабини тугатади ва 8 йилдан сўнг фильмларда рол ўйнай бошлайди.

    «Кавказ асираси» актёрнинг бешинчи роли эди. Ўша пайтда актёр учинчи марта уйланганди, 10 ёшли Раиса исмли қиз бор эди. 90 йилларнинг ўрталарида Раиса Этуш америкалик нефть бизнесменига турмушга чиқади ва АҚШга кетади.

    Владимир Этуш 96 ёшида юрак хуружидан вафот этади.

     

    Мавзуга доир: Вицин, Андрей Миронов, Наталя Варлей — бир-бирини такрорламайдиган образларни маҳорат билан ижро этган Совет даври актёрлари (фото)

    Георгий Вицин, 1917 йил 18 апрель — 2001 йил 22 октябрь

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Машҳур учликдан «қўрқоқ» сўнгги кунларгача Кино актёрлари театрида рол ўйнади, аммо олган пули яшаш учун зўрға етарди. Вицин бошқаларнинг ёрдамидан бош тортади, нафақа ва кам миқдордаги гонораридан кўчадаги ит ва каптарларни боқиш учун пул ажратарди. Актёр камдан кам ҳолларда уйидан чиқарди, матбуотда кўриниш бермасди.

    Актёрнинг дафн маросимига унинг беваси Тамара Мичурина ва қизи Наталя, бир нечта қариндошлари ва қўшнилари келишади. Ёдгорлик ва қабр панжараси учун бир неча йиллардан бери маблағ йиғишга ҳаракат қилинса-да, керакли пул йиғилмайди.

     

    Мавзуга доир: Ичмайдиган Вицин, сувга оқиб кетган Шурик. «Кавказ асираси» фильми ҳақида томошабинга маълум бўлмаган қизиқарли фактлар

    Евгений Моргунов, 1927 йил 27 апрель — 1999 йил 25 июнь

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    «Кавказ асираси» фильмининг премьераси Леонид Гайдай ва Евгений Моргунов ўртасидаги жанжалнинг шов-шувида қолиб кетади. Моргунов фильмнинг ёпиқ техник намойишида катта жанжал чиқаради. У намойишга маст ҳолда, ичиб олган қизлар билан келади ва охирги қаторга ўтирволиб Гайдайни ҳақорат қилади. Актёрни олиб кетишади ва режиссёр лентани қайта ишлаб, Моргунов иштирок этган барча саҳналарни имкон қадар кесиб ташлайди. Шундан кейин Гайдай Моргунов билан умуман ишламайди — умрининг охиригача у билан гаплашмайди.

    Бироқ Моргуновнинг ўзи учун 1966 йил омадли келади. Ёш хотини актёрнинг биринчи фарзанди — Антонни дунёга келтиради ва 1972 йилда оилада иккинчи ўғил Николай туғилади. Афсуски, Моргуновнинг кенжа ўғли рулда ухлаб қолиб, 26 ёшида вафот этади.

     

    Мавзуга доир: Кулги ортидаги дард: «I операцияси» фильми юлдузи Евгений Моргуновнинг ҳаёти қандай кечган? (фото)

    Юрий Никулин, 1921 йил 18 декабрь — 1997 йил 21 август

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Никулин 18 ёшида фронтга кетган ва Совет-Финляндия кампаниясида қатнашган, Ленинград яқинида жанг қилган, «Жасорати учун», «Ленинград мудофааси учун» ва «Германия устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари билан тақдирланган.

    Демобилизациядан сўнг Юрий Рангли булвардаги Москва циркидаги масхарабозлар студиясига ишга киради — Никулин «актёрлик маҳорати йўқлиги учун» ВГИКга қабул қилинмайди.

    28 ёшида Юрий Никулин ўзининг бўлажак рафиқаси, цирк артисти ва актрисаси Татяна Покровская билан танишади, у умрининг охиригача рафиқаси билан бирга яшаб, ўғли Максимни (ҳозирда Рангли булвардаги цирк директори) биргаликда катта қилади.

     

    Мавзуга доир: 200 рублга тушган шоҳона тушлик, КГБ назоратида бўлган «Бриллиант қўл», Брежневга ёққан «Кавказ асираси»: томошабинлар қалбидан жой олган Леонид Гайдайнинг машҳур фильмлари

     

    19.08.2022, 10:38   Изоҳ (0)   36219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кавказ асираси», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмларида роль ўйнаган Владимир Этуш 95 ёшини нишонлади

    07.05.2018, 08:39

    «Кавказ асираси» фильми ўзбекча талқинда суратга олинмоқда (фото)

    20.06.2018, 09:37

    Кулги ортидаги дард: «И операцияси» фильми юлдузи Евгений Моргуновнинг ҳаёти қандай кечган? (фото)

    08.01.2021, 20:27

    Севимли Шурик — афсонавий актёр Александр Демяненко ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар (фото)

    21.06.2021, 16:24

    «Кавказ асираси»да Жаброил, «Мимино»да Хачикян — арманистонлик актёр Фрунзик Мкртчяннинг тақдири қандай кечган? (фото)

    28.03.2022, 18:59

    “Кавказ асираси”, “Бриллиант қўл”, “Гугуртга кетиб”:  Леонид Гайдайнинг қайта-қайта томоша қилсак-да, зериктирмайдиган классик фильмлари

    01.02.2023, 21:43

    “Кавказ асираси” фильмидаги Никулин товонини қашлаган эпизод қандай суратга олинган? (видео)

    28.01.2024, 15:39

    Юрий Никулин сунъий интеллект ёрдамида “жонланади” ва янги фильмда роль ижро этади

    28.03.2024, 15:10

    “Кавказ асираси”да ҳеч ким пайқамаган хатолик: Шурикнинг сочи қанақа рангда? 

    05.09.2024, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.