Тошкентнинг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашдан дўкон ва унга туташ офисда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 август куни туманнинг «Ватандош» МФЙ Тузел 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида атир-упа савдо дўкони ва унга туташ 2 та МЧЖ офисида ёнғин юз бергани ҳақида соат 01:57 да хабар берилган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида савдо дўконининг 35 квадрат метр, унга туташ 2 та МЧЖнинг 15 квадрат метр майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо дўконининг 60 квадрат метр майдони, МЧЖларнинг 90 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Бундан аввал Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)