Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 16 августдаги фармонида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.
Қайд этилишича, фармон Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди.
Изоҳ (0)