Фарғона вилояти Бағдод туманида икки фуқаро ўртасида жанжал содир бўлган.
Маълум бўлишича жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Х.А. ўзига тегишли Бағдод тумани Мирзаобод МФЙ ҳудудида жойлашган гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т. ва Ш.Т билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Х.А. фуқаролар А.Т. ва Ш.Т.ларга гўшт дўконидан олган пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т.га етказилган оғир тан жароҳати оқибатида тиббиёт бўлимида вафот этган.
Фуқаро А.Т. енгил тан жароҳати олиб шифохонада даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор шахс ушланган.
Изоҳ (0)