Ўзбекистонда 18 август, чоршанба куни туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 балли ўта фаол босқичи кузатилади.
«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳадовнинг маълум қилишича, кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
G4 даражали магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 баллик магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индуксия оқими, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Кун давомида кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлилик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
19 августда ҳам Ўзбекистонда давомли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)