Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
18 август куни соат 09:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган 8-қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)