Термиз туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Э.Р. «Н.Ж.» фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини фуқаро Б.га ўзининг ер майдони сифатида кўрсатиб, ушбу ер майдонини 105 млн сўмга сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 70 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Текширув давомида, Э.Р. ўз айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)