Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 70 дона телевизорнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Лоғон–Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро К.А. бошқарувидаги Mersedes Vito кузатувга олиниб, Қувасой шаҳри ҳудудида тўхтатилган. Шундан сўнг белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати деярли 100 миллион сўмлик 4 турдаги жами 70 дона телевизор борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)