Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактабгача таълим бўлими ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у нодавлат мактабгача таълим муассасасига субсидия маблағлари йўналтириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сўралган пулни олаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга тушди
Изоҳ (0)