Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов ташаббуси билан мазкур олий таълим муассасаси Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ваколатхона Ҳиндистоннинг Axis Institute of International Education компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида ташкил қилинди. Маълумот ўрнида, ушбу компания бугунги кунда дунёнинг 20 га яқин нуфузли тиббиёт олий таълим муассасаси, жумладан, Врашава университети, Япониянинг КУДАН интитути, Манила университети, Грузия университети, Украинанинг тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Ваколатхона Деҳли шаҳрининг нуфузли тиббиёт муассасалари ва марказларида Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг салоҳияти ҳамда малакасини ошириши, стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан бир қаторда, Ҳиндистонда фаолият юритиб келаётган етакчи тор соҳа мутахассисларини Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув-амалиёт жараёнларига жалб қилиш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари, келгусида тиббиёт муассасасининг Польша, Корея ва Туркия давлатларида ҳам ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)