Африка шимоли-ғарбидаги Жазоир давлатида «АрМИ–2022» халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган «Десант взводи» мусобақасининг навбатдаги босқичи якунига етди. Ўзбекистон жамоаси мазкур босқични муваффақиятли бошлади, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Мазкур босқич доирасида жанговар техникалар ёрдамида якка тартибда экипаж билан тур хил тўсиқлардан ўтиб, белгиланган нишонларни йўқ қилиш шартини бажарган.
Ўзбекистон, Жазоир, Беларусь, Хитой ва Венесуэла давлатлари жамоалари иштирокидаги баҳслар қизғин кечган.
Мусобақанинг иккинчи босқичи якунига кўра, Ўзбекистон ва мезбон давлат вакиллари пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни ҳозирча Хитой, Беларусь ҳамда Венесуэла жамоалари эгаллаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)