Наманган вилоятида жойлашган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Энергетика вазирлиги ИЭСга табиий газ етказиб бериш тикланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиб, станцияга газ етказиб берилиши қайта тикланган.
Соат 18:33 да 1-сон энергоблок тармоққа уланиб электр энергиясини узатишни бошлади. Станция соат 19:30 дан тўлиқ қувватда ишлай бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган.
Изоҳ (0)