Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йил 10—15 август кунлари савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консулхонаси томонидан Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Исмаилов, Урганч тумани ҳоким ўринбосари Аббос Қурбонниёзов, Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари Ғайрат Рўзметов ва «Урганч файз сервис» МЧЖ директори Ҳусенбой Атаевлардан иборат делегациянинг Қозоғистоннинг Атирау ва Манғистау вилоятларига ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Қайд этилишича, ташрифнинг биринчи кунида Хоразм вилояти делегациясининг Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов билан учрашуви ташкил этилган. Унда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борилган.

Хусусан, Хоразм вилояти делегациясининг Атирау вилоятига қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича билдирган тижорат таклифлари, шунингдек, Атирау вилоятида Хоразм вилоятининг савдо уйини очиш ва вилоятда қўшма иссиқхона комплексини ташкил этиш ташаббуслари Атирау вилояти ҳокими томонидан қўллаб-қувватланган.

«Atameken» Қозоғистон тадбиркорлар миллий палатаси Атирау вилояти бўлимида ўтказилган учрашувда «Atameken» Қозоғистон Республикаси тадбиркорлар миллий палатаси Атирау вилояти бўлими директори Нурлан Суюнбаев, вилоятнинг давлат тушумлари департаменти, фавқулодда вазиятлар департаменти, давлат архитектура ва қурилиш бошқармаси, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агросаноат комплексидаги давлат инспекцияси қўмитасининг ҳудудий инспекцияси вакиллари, шунингдек, вилоятдаги «Идеал», «Лидер», «Ярмарка» ва «Марко» каби йирик савдо марказлари раҳбарлари иштирок этган.

Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти салоҳияти ва Атирау вилоятидаги савдо марказларининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилган.

Учрашув сўнггида Хоразм вилоятининг «Агро Ланд Мах» ФХ ва Атирау вилоятининг «Асил Арба» МЧЖ ўртасида Атирау вилоятига 1 миллион 27 минг доллар қийматдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар