2022 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистон бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари 156 563 донани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шулардан 95,3 фоизи (149 229 дона) Ўзбекистонда, 4,7 фоизи эса (7 334 дона) бошқа чет эл мамлакатларида ишаб чиқарилган.
Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 26,8 фоизи ёки 41 928 дона) ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ (0)