Тошкентнинг Навоий шоҳкўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли ушбу кўчанинг яна бир қисми ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига хабарига кўра, 17 август соат 08:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Хадра майдони Фурқат кўчасидан Чорсу майдони, Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилади.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни ушбу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилганди.
Изоҳ (0)