Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бекобод шаҳри ва Бектемир туманларида тадбиркорларнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Б.А.» МЧЖ муҳандиси Д.З. ўзининг моддий жавобгарлигидаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жами 214,6 миллион сўмлик мулкини ўзлаштиргани аниқланган.

Бектемир тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса «Г.П.» МЧЖга қарашли дорихона филиали ходими Д.Ю. ва бошқалар МЧЖга тегишли жами 1630 номдаги 176 миллион сўмлик дори воситаларини номаълум шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар