Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ёзги трансфер ойнасида 13 нафар футболчиси билан шартномани узайтирган. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
«Шерлар» мавсумлар оралиғида Драган Черан ва Шерзод Аъзамов билан 2023 йилга қадар мўлжалланган келишув имзолаган.
Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Иззатилла Пўлатов ва Икром Алибоев билан 2024 йил якунига қадар амал қиладиган битим тузилган.
Шахриёр Жабборов билан уч йиллик шартнома имзоланган бўлса, Беҳруз Асқаров, Рустам Турдимуродов, Шаҳзод Азмиддинов, Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқбоев ва Кирилл Тодоров 2026 йилнинг декабрига қадар амалда бўладиган келишувга имзо чеккан.
Қайд этиш керак, ушбу рўйхатда «Пахтакор» трансфер трансфер қилган футболчилар йўқ.
Изоҳ (0)