Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда (1:1) «Ливерпуль» ҳужумчиси Дарвин Нуньес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Учрашувнинг 57-дақиқасида «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Ёаким Андерсен уругвайлик футболчига ўз норозилигини билдириб, уни қўли билан туртиб юборди. Шундан сўнг Нуньес кескин бурилиб, рақибига бош билан зарба берди.
Бош ҳакам Пол Тирни Дарвинни ушбу ҳаракати учун майдондан четлатди. Бу Нуньес учун «Liveпрул» сафида АПЛ доирасида «Энфилд»даги илк расмий ўйин эди.
Нуньесга қадар «Ливерпуль» сафида АПЛнинг дастлабки уй ўйинида фақатгина Жо Коул қизил карточка олганди. 2010 йил 15 август куни Коул «Энфилд»да ўз дебютини ўтказган ва «Арсенал»га қарши ўйинда (1:1) қизил карточка олган.
Изоҳ (0)