UFC президенти Дэйна Уайт промоушен тарихидаги энг кучли жангчилар топ-5 лигини тузди. Ушбу рўйхатдан енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўрин олмади.
Ҳабибни буюк деб аташ қийин. Ким билади, у фаолиятида нималарга эришган бўларди, бироқ жуда эрта якунлади. Жон Жонс эса шу йил оғир вазнда жанг қилиши мумкин. Жонсни барча даврларнинг энг яхши жангчиси деб ҳисоблайман. Ишонмайсиз, мен Ҳабибни бир неча бор ортга қайтаришга уриндим, кўрамиз кейинчалик нима бўлади.Менинг топ-5 лигим? Жон Жонс, Андерсон Сильва, Ронда Роузи, Конор Макгрегор ва Жорж Сен-Пьер. Яна бир неча йигитларни бу ерга қўшишни хоҳлардим, масалан, Усмонни.
Дэйна Уайт, UFC президенти
Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йил октябрь ойида фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. Спортчи MMA’да 29 та ғалаба қайд этган. Шундан 13 таси UFC промоушенида қўлга киритилган. Ҳабиб чемпионлик камарини 3 марта ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)