• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тақиқланган байрам, ўзига ўхшамаган АҚШ ва панд берган Гукеш. Ўзбекистон шахмат терма жамоаси мураббийи Иван Соколов интервью берди

    Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган Иван Соколов «Chess.com»га интервью берди.

    Фото: FIDE

    Фото: FIDE

    Соколовга Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш таклифи 2022 йилнинг май ойида берилган. Гроссмейстер Олимпиадага шарҳловчи сифатида боришни мўлжал қилган, бироқ июнь ойида ўз режаларини ўзгартирган ва Тошкентга етиб борган. Унга таркиби шакллантирилган терма жамоани бошқариш вазифаси юклатилган.

    Терма жамоани ўрганиш ва танишиш ҳақида

    Уларнинг сўнгги 12 ойдаги партияларини дебютга эътибор бермаган ҳолда ўрганиб чиқдим. Йигитларнинг қандай ишлашини шахматчи сифатида билишга уриндим.

    Таклифни қабул қилганимдан кейин йигитлар билан учрашдим. Уларга келибоқ компьютер дастурини ишга солмаслигимни, бундай ишлар менга бегона эканини айтдим. Йигитларга тўғри қарор чиқаришда, дебютни тўғри танлашда ва камчиликлар устида ишлашда ёрдам беришимни айтдим.

    Шахматдаги фаолияти мураббийликда асқатаётгани ҳақида

    Ўйлашимча, мураббий шогирдларига бир вақтлар уларнинг ўрнида бўлган бўлса кўпроқ фойда келтира олади. Шахматчи сифатида Олимпиада олтин медалига эга чиқмаганман, бироқ кумушни қўлга киритганман (1994 йил Босния ва Герцеговина сафида); Европа чемпиони бўлганман (2005 йил), индивидуал мусобақаларда кўплаб жаҳон чемпионларини ютганман.

    Булардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мураббий сифатида фойдали бўла оламан, менимча. Футбол тилида айтганда: Зидан ёки Моуриньо? Кройф ёки ван Гал? Шахсан мен учун Кройф ва Зидан маъқул.

    Фото: Шахмат федерацияси

    Фото: Шахмат федерацияси
    Терма жамоага қандай фойда келтиргани борасида

    Қўшган ҳиссам фоиз миқдорида қанча? Билмадим. Бироқ бир нарсани айтаман: Салим Солиҳ, шунингдек, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятлари тасодиф эмас.

    Мусобақа фаворитларининг ортда қолдирилгани борасида

    АҚШнинг биринчи ўринни қўлга кирита олмаслигини тасаввур қилиш жуда қийин эди. Шу сабаб мени кўпроқ қолган терма жамоалардан қандай қилиб устун бўлишимиз қизиқтирарди.

    Ҳиндистон ғалаба учун битта кучли жамоа эмас, учта жамоа тузгани ҳам омадимиз. Битта терма жамоа тузилганда унда Гукешнинг ўйнаши аниқ эди. Шундай бўлдики, Ҳиндистон кучларни тенг тақсимлаган ҳолда учта кучли жамоа тузди, бироқ уларни ютиш мумкин эди, худди Нидерландия, Германия, Франция ёки Испания каби.

    Йигитларга байрам кечасига боришни тақиқлагани ҳақида

    Уларга Олимпиаданинг 6-туридан кейинги танаффус вақтида ўтказиладиган анъанавий Бермуда Party’га боришни тақиқладим. «Агар бу сизларни юпата олса, шуни айтаман, байрамни 1988 йилдан кейин илк бор ўтказиб юборяпман», — дедим шогирдларимга. Улар аввалига қароримни қабул қила олмади ва байрамда оз муддат бўлса-да иштирок этиш учун рухсат сўради.

    Уларга шундай дедим: «Йигитлар, кичик бир муаммо бор: мен кеча туғилмаганман. Қачонлардир сизларнинг ёшингизда бўлганман, шу боис бундай илтимосларга учмайман. Ҳеч ким ҳеч қаерга бормайди».

    Ўша кечада АҚШ яққол фаворит эмаслиги ва уларни ортда қолдириш имкониятига эга эканимизни айтдим.

    Фото: «Chess.com»

    Фото: «Chess.com»
    Ҳиндистон-2 га қарши иродали ўйин ҳақида

    Гукеш (Абдусатторовнинг рақиби) ютуқли вазиятни бой берган ҳолатда ақл бовар қилмас даражада омадимиз чопди. Ўша вақт 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб бўлгандим, бироқ бир лаҳзада омад биз томонга ўгирилди.

    Гукеш ғалаба қўлдан кетганини тан олмай, ютиш учун ҳаракат қилгани бизнинг фойдамизга ишлади.

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига қисқача таъриф

    • Нодирбек Абдусатторов: «Салкам Магнус»
    • Нодирбек Яқуббоев: «Барқарор шахматчи»
    • Жавоҳир Синдоров: «Тоза тактик»
    • Жаҳонгир Воҳидов: «Ажойиб назариячи»
    • Шамсиддин Воҳидов: «Асосий куч — тактика»
    Иван Соколов, Ўзбекистон шахмат терма жамоаси мураббийи
    54 ёшли Соколов Югославияда (Босния ва Герцеговина) туғилган. Ўз вақтида катта ютуқларга эришган гроссмейстер Югославия, Босния ва Герцеговина ҳамда Нидерландия терма жамоаларида дона сурган.

    Соколов 2008 йилдан бери шахмат мураббийи сифатида фаолият олиб боради ва айни вақтда Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида истиқомат қилмоқда.

    Ченнаи Олимпиадасидаги муваффақиятдан кейин Соколов Ўзбекистон президенти томонидан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвони билан тақдирланди. Шунингдек, мураббийга 300 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилган.

    Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, чемпионга айланди.

    Мавзуга доир:

    • FIDE бош директори шахмат Олимпиадаси ҳақида: «Ўзбекистоннинг ғалабаси супер сенсация эмас, бироқ бу улкан ва муносиб ютуқ»
    • Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон терма жамоасини кутиб олиш маросимидан фоторепортаж
    • Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди
    • «Темур ҳам, Бобур ҳам Ҳиндистонни ақл билан олганди». Twitter фойдаланувчилари шахмат Олимпиадасидаги ғалаба ҳақида

    16.08.2022, 08:30   Изоҳ (0)   53832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган «Ливерпуль» базўр мағлубиятдан қутулиб қолди

    16.08.2022, 01:55

    А Серия. «Ювентус» ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Душан Влаҳовичдан дубль

    16.08.2022, 01:40

    Акбар Жўраев Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медал соҳибига айланди

    15.08.2022, 21:08

    Садио Мане «Ливерпуль»нинг 150 ходимига совға жўнатди

    15.08.2022, 20:26

    Руслан Нуриддинов Ислом бирдамлиги ўйинларида мутлақ чемпионга айланди

    15.08.2022, 18:36

    «ПСЖ» Неймар ва Kilian Мбаппе ўртасидаги можарони бартараф этиш учун ҳаракат қилмоқда

    15.08.2022, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.