Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ёрқин кўринишга эга ушбу салат инсон организмига фойдали бўлган сабзавотлардан тайёрланади. «Светофор» салатига ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин.

Керакли масаллиқлар:

  • бақлажон — 1 дона
  • пиёз — 1 дона
  • кўк пиёз — таъбга кўра
  • булғор қалампири — 3 дона
  • саримсоқ — донача
  • соя қайласи — 2 қошиқ
  • кунгабоқар ёғи — 6 қошиқ
  • олмали сирка кислотаси — 1 қошиқ
  • кунжут — 1 қошиқ
  • туз — таъбга кўра
  • шакар упаси — таъбга кўра
  • крахмал — 1 қошиқ
Тайёрланиши:

Барча сабзавотларни ювинг. Бақлажонни «зебра» кўринишида тозаланг ва учбурчак шаклида кесинг. Уни крахмал солинг.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Пиёз ва булғор қалампирини тозаланг. Фотосуратда кўрсатилганидек, ҳамма сабзавотларни учбурчак шаклида кесиб олинг. Сариқ, яшил, қизил рангдаги булғор қалампирини танланг.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Бақлажон, пиёз ва булғор қалампирини товада алоҳида қилиб қовуринг(юмшоқ ҳолатга келгунига қадар), ҳар бирига бир ош қошиқ кунгабоқар ёғини қуйинг. Кўк пиёз, саримсоқни майдаланг. Алоҳида идишда бир ош қошиқ кунгабоқар ёғи, соя қайласи, туз, шакар, олмали сирка кислотаси ва кунжутни аралаштиринг. Пиёз, булғор қалампири ва саримсоққа соус қўшинг. Охирида қовурилган бақлажонни қўшиб аралаштиринг.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трамп АҚШ конституциясини бекор қилишга чақирди
Маслаҳатлар
Саратонга қарши ва иммунитет учун фойдали: «Холодец» тайёрлаш учун 5 та сабаб
Дунё
Долларнинг қадрсизланиши оқибатида олтин нархи ошиб бормоқда