Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддасини сотган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, 9 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.Бирлашув кўчасида яшовчи Ш.М. яшаш хонадонида опий гиёҳвандлик воситаси ва бир дона елим идишдаги «Тропикамид 10 мл» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 500 минг сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)