Ижтимоий тармоқларда my.gov.uz логотипи ҳамда давлат раҳбарининг фотосуратидан фойдаланган ҳолда сохта «Единий Портал Узбекистана» саҳифаси очилиб, ҳар бир фуқарога 500 000 сўмдан берилаётгани ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.
«Мазкур хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка чақирамиз. Фирибгарлар бу усулдан фойдаланиб фуқароларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашни режалаштиришган бўлиши мумкин.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳақида ишончли маълумотларни унинг расмий веб-сайтидан олиш мумкин», – дейилади расмий ахборотда.
Изоҳ (0)