Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда Миллий гвардия ходимини калака қилаётгандек видеога олган вайнер жазоланди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Ушбу шахс ижтимоий тармоқда катта аудитория тўплаш мақсадида шундай видео олган. Бундан ташқари, метрополитеннинг «Пахтакор» бекатида тартиб-интизомни бузган ҳолда, экскаваторнинг ёпиб қўйилган йўлагига ўтиб ҳаракатланган. Метрополитен назоратчиларининг тартибга чақиришларини назар-писанд қилмасдан, бу хатти-ҳаракатлари акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Интернетда машҳур бўламан, деб жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ушбу шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Унинг ўзи қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, барчадан узр сўраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди