Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туз таомларга таъм қўшишдан ташқари, бошқа имкониятларга ҳам эга. «Новий очаг» нашри ушбу маҳсулотдан унумли фойдаланиш бўйича 12 та лайфхак билан бўлишди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Дазмолни тозалайди

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Дазмол тагидаги сариқ ва қора доғлардан қутулиш учун мум қоғозга кўп миқдорда туз сепилади, устидан дазмолланади. Натижада доғлар изсиз йўқолади.

 

Тозалашни осонлаштиради

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Тухум ерга тушгач, уни тозалаш бироз қийинлашади. Мато билан уни артиб олишга шошилмаслик зарур. Туз ортиқча суюқликни ўзлаштиради ва тозалашни осонлаштиради.

Доғни йўқотади

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Гиламга қизил шароб тўкилганми? Вазият ёқимсиз, аммо ечимсиз эмас. Зарарланган жойга кўпроқ туз сепилади ва 5-10 дақиқа кутилади. Кейин доғ совуқ сув билан ювиб ташланади ва фен билан яхшилаб қуритилади.

Тахтакачни дезинфекциялайди

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ёғоч тахталарни идиш ювиш машинасида намлаш ёки ювиш мумкин эмас. Сиртни дезинфекция қилиш учун тузи сепилади ва яримта лимон билан ишқаланади. Кейин иссиқ сувда ювиб, қуритилади.

Қувурларни тозалайди

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Уй шароитида экологик қувур тозалагич тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 0,25 стакан истеъмол содаси ва 0,25 стакан туз аралаштирилади. Қувур катта заррачалардан тозаланади ва ичига кукун солинади, сўнгра аралашма устидан ярим стакан сирка қуйилади. 15 дақиқа ўтгач, қувурлар қайноқ сув билан ювилади.

Моғордан халос қилади

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Сочиқларда моғор ҳиди борми? Зудлик билан қатъий чоралар кўриш керак. Туз ва лимон шарбати 1: 1 нисбатда аралаштирилади. Олинган аралашма керакли жойларга қўлланилади ва сочиқ қуёш нурида қуритилади. Шундан сўнг улар кир ювиш машинасида одатдаги тарзда ювилади.

Кирларни тозалайди

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Шиша чойнак ёки қаҳва идишининг деворларини жигарранг доғдан тозалаш учун уни майдаланган муз билан тўлдириш керак. Кейин бир чой қошиқ сув ва бир неча чой қошиқ йирик туз қўшилади. Доғлар бутунлай йўқолгунча масса яхшилаб аралаштирилади.

Меваларни қорайишдан сақлайди

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Тўғралган мевалар қораймаслиги учун уларни тузли сувда бир неча дақиқа намлаш ва кейин тоза сув билан ювиш керак. Кесилган жойларни қоғоз сочиқ билан қуритиб, қопқоқли идишда сақлаш тавсия этилади.

Чумолига қарши восита

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Уйда чумолилар кўпайган бўлса, улар мавжуд бўлган жойга туз сепиш кифоя.

Тишларга ғамхўрлик қилади

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ярим стакан сувга бир чой қошиқ туз ва истеъмол содаси қўшиб, оғиз чайиш воситасини тайёрлаш мумкин. Албатта, у ялпиз таъмига эга бўлмайди, лекин оғиз бўшлиғи касалликларини бартараф этади.

Сутнинг сақлаш муддатини узайтиради

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Сутни узоқроқ сақлаш учун унга бир чимдим туз қўшиш лозим. Ушбу лайфхак қаймоқ ва сметана учун ҳам иш беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди